Product Summery
ДАВОЛОВЧИ ТАЪСИРИ Зайтун ёғи одам организмини ёшартириш ва соғломлаштириш хусусиятига эга. Унинг таркибида катта миқдорда турли хил кислота ва микроэлементлар мавжуд. Аввало зайтун ёғи таркиби тўлалигича тўйинмаган ёғ кислоталаридан иборат. У юрак қон-томир касалликлари, диабет ва семизликни олдини олади, холестрин миқдорини камайтиради. Зайтун ёғи овқат ҳазм системаси касалликларида фойдалидир ва сафро ҳайдаш хусусиятига эга. Зайтун ёғи таркибидаги В кислоталари инсонда очлик ҳиссини енгиши исботланган. Улар овқат қабул қилишни меъёрини назорат қилишга ёрдам беради. Зайтун ёғи терини қайта тиклаш ва яраларнинг битишига ёрдам беради. Таркибидаги табиий олеокантал моддаси оғриқсизлантириш ҳусусиятига эга. Бу ёғ хусусиятига кўра ибупрофен ва бошқа шамоллашга қарши дориларни эслатади. Организмда шамоллаш жараёнини тўхтатади.