Кунжут ёғи + саримсоқ ёғи (кичик 25мл)

10 000 сум

Product Summery

КОСМЕТОЛОГИК ТАЪСИРИ. Кунжут ёғи аввало қуруқ, дaғaл, салқиган терили юзларга тавсия этилади. У яхши юмшатувчи, намловчи, озиқлантирувчи, терининг қуруқлигини олдини олиш, тилинишни олдини олиш хоссаларига эга. Эрта қаришни олдини олади (ажинлар, салқиш, таранглик ва тонуснинг пасайиши). Кунжут ёғи кўз атрофига суриш учун яхши. Чунки кўз атрофи териси юмшоқ ва ёшликдан мунтазам намлашни талаб этади. Шунинг учун кунжут ёғини мунтазам суриш жуда фойдали. Кунжут ёғи кўз атрофидаги мимик ажинлар, кўз тагидаги пайдо бўлган ажинлар ва шишларни текислайди. Таркибида магний мавжуд бўлганлиги учун тунда юзга сурилганда юз мушакларини бўшаштиради. Эрталабга юзлар соғлом ва дам олган кўринади. ДАВОЛОВЧИ ТАЪСИРИ: Кунжут ёғининг даволовчи хоссалари катта доирани қамраб олади. У кўзни равшанлаштиради ва қон таркибига таъсир ўтказади, қондаги тромбоцит ва ивишқоқлигини оширади. Тишларни мустаҳкамлайди ва кариесни одини олади. Уни қандли диабетда, семизликда, силла қуриганда, қуруқ йўталда, Вергольф касаллигида, диатезда, тромбопенияда, сурункали яралар ва гастритда, ички қон кетишида, нефрит ва буйракда тош бўлганда, ўпканинг сурункали касалликларида, ўт қопи касаллигида, астма ва нафас қисишида қўлланилади. Даволовчи массаж асоси сифатида артрит, ревматизм и остеохондроз билан курашади. Анъанавий медицинада бу ёғ турли малҳам дори, линимент, пластыр, даволовчи суюқликлар таркибида мавжуд. Таянч – ҳаракат тизими бузилган беморлар учун ушбу ёғ фойда беради: суяк ва бўғимлар яхши таъсир қилган ҳолда оғриқ синдромини пасайтириб, яллиғланишни бартараф этади. Кунжут ёғи барча тизимлар яъни - эшитиш ва кўриш, нафас олиш, эндокрин ва иммун тизимлари фаолияти бузилганда ёрдам беради.

Soni

O‘xshash kitoblar