Product Summery
Аллоҳ таолонинг мустаҳкам арқони бўлмиш Қуръони карим, мўминларга нур, раҳмат, ҳидоят ва шифодир. Уни ўрганиш, ўргатиш, тиловат қилиш юксак бахт-саодат ҳамда энг улуғ ибодат ҳисобланади. Унинг мукофоти эса, жаннатдир. Бундай олий фазилатларга эришиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзусидир. Қўлингиздаги ушбу китобда Қуръони каримдан баъзи сураларни кирилл алифбосида имкон қадар тажвид қоидалари билан ёзишга ҳаракат қилинди. Сураларнинг фазилати ва таржима маънолари билан баён қилинди. Ушбу сураларнинг таржима маънолари эса Шайх Абулазиз Мансурнинг "Қуръони карим маънолари таржимаси ва тафсири" китобидан олинди.