Қуръони Карим (Дорус Салом) 14х10

60 000 сум

Product Summery

Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал‑Кўфий Осим ибн Абун-Нажуд ал-Кўфийдан ривоят қилган, у Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумдан, улар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қироатга мувофиқ тарзда ёзилган ва белгилари қўйилган. Мусҳафнинг ҳарфлари рошид халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Макка, Басра, Кўфа ва Шом шаҳарларига юборган ҳамда Мадина аҳлига қолдирган ва ўзи учун олиб қолган мусҳафлар, шунингдек, улардан кўчирилган нусхалардан расми хат илми (Қуръон ёзуви илми) уламоларининг ривоятлари асосида олинди. Бунда Абу Амр Доний ва Абу Довуд Сулаймон ибн Нажоҳларнинг нақллари асос қилиб олинди, фарқли ўринларда Абу Довуднинг сўзи танланди. Бинобарин, мусҳафнинг ҳар ҳарфи мазкур олти усмоний мусҳафга тўла мосдир.

Ushbu kitob hozirda mavjud emas!!!

O‘xshash kitoblar