Product Summery
Қўлингиздаги ушбу китобга истеъдодли ижодкор Рустам Жабборовнинг сара детектив қиссалари жамланган. Асарлардаги самимийлик, ўзига хос содда тил ҳамда қандайдир сеҳрли куч ўқувчини адабиётнинг сирли оламига олиб кира олади. Муаллифнинг ютуғи шундаки, китобхон қиссаларни ўқиш баробарида ўзини қахрамонлар ёнида юрган кўринмас одамдек ҳис қилади: ўрни келганда улар билан бирга қувонади, дардларига шерик бўлишга интилади, ноҳақликка дуч келганларга ёрдам қўлини чўзишни истайди.