Product Summery
Бу ҳужжатли роман 1996 йили рамазонда (12 феврал куни) ёзиб тамомланган. Қўлёзманинг илк ўқувчилари Рауф Парфи, Саъдулла Аҳмад, Тоҳир Қаҳҳор, Нурали Қобул, Аъзам Уктам, Асқар Маҳкам, Неъмат Иброҳим, Омон Мухтор, Бегали Қосимов, Озод Шарафиддинов, Шавкат Раҳмонлар эди. Асарга Озод Шарафиддинов сўзбоши ёзган. Унда, жумладан, шундай дейди: “Чингиз афандига мактублар” кечаги кун манзараларини ҳаққоний тарзда қайта тиклаган. Лекин унинг қиммати фақат шунда эмас. Тарихни англаш, идрок этиш керак. Чунки, тарих олис ўтмиш эмас, балки бугун ҳам давом этаётган, юракларга ўт солиб, ҳаракатга ундаётган жонли жараёндир. Бугунги кунларимиз учун жонларини фидо қилган боболаримизнинг покиза руҳи ҳозир ҳам одамларнинг виждонига тўғридан тўғри мурожаат қилади: “Биз ўз Ватанимизни биламизми? Биз Озодликни биламизми? Биз ота-боболаримизни биламизми?” Жавоб эса, Сиздан, азиз ўқувчи.