Шахсий юксалиш калитлари (А5, қаттиқ)

165 000 сум

Product Summery

Баъзан тўғри танланган бир китоб ҳам инсон ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин… Ҳар биримиз қалбда тинчлик, ҳаётда барака, йўлимизда равшанлик истаймиз. Лекин ишни нимадан бошлашни, нималарга эътибор бериш кераклигини ҳамма ҳам билмайди. Ана шу неъматларни излаётганлар учун “Шахсий юксалиш калитлари” номли китоблар тўплами тайёрланиб, нашрдан чиқарилди. Бу тўпламда тўрт муҳим мавзуга: – Ризқ ва баракани жалб қилувчи нарсаларга, – дуо орқали илоҳий қўрғон ичида бўлишга, – бахтни тўғри англаш ва унга эришиш йўлларига, – истиғфор билан қалбни тозалаш ва ҳолатни ўнглашга урғу берилган. Тўплам таркибида Зиёвуддин Раҳимнинг қуйидаги китоблари бор: “Ризқ калитлари”, “Нажот келтирувчи дуолар”, “Бахтли ҳаёт сари”, “Истиғфорнинг 40 хосияти”. Ҳаётингизни ўзгартирувчи тўрт муҳим калит битта тўпламда. Агар қалбингизда “Энди ўзим устимда ишлашим, ҳаётимни яхши томонга ўзгартиришим керак” деган ният бўлса, бу тўплам айнан сиз учун.

Soni

O‘xshash kitoblar