Product Summery
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини йўлчи юлдузларга қиёс этганлар. Уларнинг энг каттаси, энг порлоғи, шубҳасиз, Абу Бакр Сиддиқдир. Ундан кейин Умар, Усмон, Али ва бошқалар. Саҳобаи киромлар инсониятнинг ахлоқи энг чиройлилари, ифор тўла чечакларидир. Ҳар бири садоқат, жасорат, саховат, адолат, тақво каби инсоний фазилатлар эгаси бўлишган. Ахлоқ ва маърифатда, ҳилм ва илмда, ҳалоллик ва ростгўйликда улардайин инсонларни дунё қайтиб кўрган эмас. Инсониятнинг гултожи, энг сараси ана ўша зотлардир! Қўлингиздаги китобчамизда ушбу хуш ифорли «чечак»лардан бир гулдаста ясамоқ, димоғингизни хушламоқ истадик. Мутолаангизни Аллоҳ хайрли, манфаатли қилсин.