Product Summery
Таҳсин пошо 1894 йилда сарой Бош котиблигига султон тарафидан тайинланган бўлиб, бу вазифада Абдулҳамидхоннинг тахтдан туширилишига қадар, яъни 1908 йили август ойида салтанат тугаллангунига қадар давом этган. Шу йилдан кейин «Иттиҳотчи» (Иттифоқчи)лар томонидан Салоникдаги Хиос оролига сургун қилинган. Таҳсин пошонинг «Хотирот»ини соддалаштирилган тилда чоп этишни лозим деб билдик. Баъзи бўлимларда мавзуларнинг узвий бўлмагани, баъзи бўлимларда эса сарлавҳасиз берилгани матннинг аслига мувофиқ бўлиши учундир. Бўлимларни тартиблашда баъзи кичик ўзгаришлар қилинган. Ўкувчи зерикмаслиги учун қисқа маълумотларнинг ҳар бирига алоҳида сарлавҳа қўйилмаган.