Product Summery
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламоларининг “ФАТВОЛАР ТЎПЛАМИ” китобининг 2-ЖУЗИ нашр этилди. Китобни тайёрлаш жараёнида Сиз азиз юртдошларимиз томонидан энг кўп сўралган саволларга содда услубда, ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий манбаларга асосланган ҳолда жавоблар берилган. Ушбу китобдан ақида, руҳий тарбия, Ислом тарихи, таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж-умра, савдо-сотиқ, ижара, қурбонлик, никоҳ, талоқ, қасам, назр, мерос, таъқиқ ва рухсатлар каби мавзулардаги қизиқарли саволларга батафсил жавоб топишингиз мумкин.