Product Summery
«Нурли саҳифалар» китоби доктор Муҳиддин ибн Муҳаммад Аввоманинг қаламларига мансубдир. Китобда Муҳиддин ибн Аввоманинг тилидан оталари шайх Муҳаммад Аввоманинг ҳаётларини тасвирланади. Асар орқали қатор китоблар муаллифи, ҳозирда Туркиядаги ибн Халдун университетида ва Сулаймония ҳадис марказида илмий татқиқотлар олиб бораётган шайх Муҳаммад Аввоманинг болаликлари, талабалик даврлари, устозлари, у кишининг фазилатлари, жумладан, илмга чанқоқликлари, кичли иштиёқлари, китобхонликлари, санад ва ижозалари ҳақида маълумотлар оласиз. Китобдаги маълумотлар асар қаҳрамонининг фарзанди томонидан битилгани учун ҳам қизиқарли, ишончли, аниқ ёзилган. Баъзи маълумотлар бугунгача ҳеч қаерда эълон қилинмагани учун ҳам китобхонга ҳам янги илмларни тортиқ қилади.