Product Summery
Барча жонзотларни юқдан бор қилган, уларга бу тириклик дунёсида ризқ берган ва маълум бир вақтдан кейин вафот эттирадиган Зот Аллоҳ, таолодир. Хусусан, инсонлар хам бу хаёти дунёда фонийдир. Хар бир инсонга қанча умр ва қандай ризк тегишини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Инсон маълум вақт дунёда бўлганидан сўнг Мангу Хаёт - охират диёрига ўтади. У ерда эса инсонни бу хаёти дунёда қилиб ўтган ишларининг мукофоти ёки жазоси кутади. Қўлингиздаги ушбу китоб, ана шу охират диёридаги жазо ва мукофотлар - жаннат ва дузах хақида хабар беради.