Product Summery
Номусли одам Ватан учун жонини фидо қилиши мумкин, миллат учун жонини фидо қилиши мумкин, дин-эътиқод учун жонини фидо қилиши мумкин, Туркистонда Ватан ҳам, миллат ҳам, дин-эътиқод ҳам йўқ эди. Ватан ўз фарзандига бошпана беради, панохида асрайди ўз фарзандини; миллат ўз фарзандини ҳимоя қилади, бошини сислайди; дин-эътиқод ҳақиқий фарзанднинг имонини мустаҳкамлайди. Ватан ва миллат учун жонини фидо этишдан ҳам қайтмайдиган инсоннинг таянч нуқтаси бўлади. Туркистонда дин бор эди, лекин диёнат йўқ эди; мусулмон бор эди, лекин ягона эътиқод бирлиги йўқ эди. Ватан билан миллат эса подшоҳ ва унинг атрофидаги бир ховуч амал дорларнинг хусусий мулкига айлантириб олинган эди. Бировнинг хусусий мулки учун жиннихонадан қочиб чиққан тентак ҳам ўзини ўтдан чўққа урмайди. Ўз ҳолича хон бўлиб кариллаб юрган диктаторлар одамлар қалбидан Ватан туйғусини, миллат тушунчасини ситиб чиқариб ташлайди Яхшиямки, улар динни хусусий қилиб ололмайди, динни одамлар қалбидан ситиб чиқариб ташлай олмайди. Дина одамларни ёппасига қўй-кўзига айланиб кетишдан сақлаб колади.