Product Summery
Қуръон (арабча: القرآن ўқимоқ, қироат қилмоқ) — мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби. Ислом эътиқодига кўра, Қуръон ваҳий орқали Муҳаммад пайғамбарга 610—632 йиллар давомида нозил қилинган Аллоҳнинг каломи (Каломуллоҳ). Қуръон „Китоб“ (ёзув), „Фурқон“ (ҳақ билан ботилнинг орасини айирувчи), „Зикр“ (эслатма), „Танзил“ (нозил қилинган) каби номлар билан аталиб, „Нур“ (ёруғлик), „Ҳудо“ (ҳидоят), „Муборак“ (баракотли), „Мубин“ (очиқ-равшан), „Бушро“ (хушхабар), „Азиз“ (эъзозланувчи), „Мажид“ (улуғ), „Башир“ (башорат берувчи), „Назир“ (огоҳлантирувчи) каби сўзлар билан сифатланган. Ислом оламида Қуръон мусъҳаф номи билан ҳам машҳур. Ислом уламолари Қуръоннинг 30 хил ном ва сифатларини санаб ўтганлар.