Product Summery
«Да Винчи сири», «Ракамли калъа», «Ибтидо» каби сир-синоатларга бой, фантастик романларнинг муаллифи Ден Браун хали ёш бўлишига қарамай миллионлаб китобхонларнинг қалбидан жой олишга улгурган. Муаллифнинг ушбу «Фаришталар ва иблислар» китоби дунё бўйлаб миллионлаб нусхада чоп этилган ва 50 га яқин тилга таржима қилинган. Ушбу китоб фантастик, детектив ва илмий сюжетга асосланган. Китобни ўқишни бошлашингиз билан, сюжетга шубхасиз, ўзингизни асар қахрамони каби хис этасиз. Хўш, «CERN» тадқиқот ва ихтиролар ташкилоти нима билан шуғулланади? «Иллюминати» қандай ташкилот? ўрта асрларда яшаб ўтган Галилей, Рафаэль Санти, Коперник каби илм-фан одамларининг бу ташкилотга қандай даҳли бор? «Тупрок». «Хаво», «Сув», «Олов» унсурлари бу ташкилот учун нимани англатади? Муаллифнинг асосий қахрамони Ленгдон «Иллюминати» ташкилотини қандай аниклайди? Хақиқатан хам, бу ташкилот замонавий дунё учун хавфлими? Антиматерия нима? «Иллюминати» ташкилоти нега антиматерияга қизикиб қолди? Бу ташкилотнинг асл мақсади нима? Бу саволларга китобни ўқиш оркали жавоб топасиз. Мархамат, завқланиб ўкинг!