Халоскор султон Сайфиддин Қутуз (A5,қаттиқ)

60 000

product summery

Тарих қатида яширин сирлар шу қадар кўпки, вақти келиб Мангубердининг жияни — мамлукий Миср тахтини эгаллаган Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфиддин Қутуз 1260 йили Айн Жолут ёнидаги жангда мўғул лашкарини тамом ер тишлатиб, уларнинг Ислом юртларига бундан кейинги юришларига амалда барҳам берди. Чингизхон босқини сабаб узоқ элларда дарбадар, қул бўлиб, кейинчалик шоҳлик тахтигача бўлган йўлни босиб ўтган хонзода Сайфиддин Қутуз ҳақидаги асар ўтмишнинг қоп-қора, сeрталотум, долғaли кунларидан ҳикоя қилади. Миср тахтида тўлиқ бир йил ҳам ўтирмасдан бутун араб ўлкаларини мўғул босқинчилигидан сақлаб қолган ҳукмдорнинг бу юртларда афсонавий халоскор дея ҳамон мадҳ этилиши бежиз эмас. Гарчи туғилиб ўсган заминидан олисда юрт тузиш, эл бошқариш тақдир ёзуғига битилган бўлса-да, тоғаси Жалолиддиннинг издошига айланди, у каби жанг майдонларида умри ўтди. Озодлик, халқларга тинчлик, биродарлик ота-боболаримизнинг асрлар бўйи дастак-суянчи, ҳаётий аъмоли бўлгани, аждодларимизнинг шонли, бироқ ўта аччиқ тақдирни яшаб ўтгани қўлингиздаги китобда батафсил баён қилинган..

Soni