product summery
Ушбу мусъҳаф рангги ва нақш ёзувларигача муаллифлик ҳаққи ва ҳимояси билан рўйхатга олинган. Шунинг учун ҳамкор нашриётлар ушбу Қуръонга бирорта ҳам ўзгартиритиш киритолмайди. Янги тажвидли Мусъҳафда асосан 3 та ранг қўлланилган. Ундан ташқари битта кулранг ҳам бор, бу ранг ўқилмайдиган ҳарфлар учун ишлатилган. Лекин асосий тажвид қоидаларини ифодалашга хизмат қилган ранглар қизил, яшил ва кўк ранглардир. Қизил ранг – маднинг турларини ифодалайди. Яшил ранг – ғуннани ифода қилади Кўк ранг – қалқала ва таҳфимни ифода қилади. Ранглар баъзи бир қоидаларни ифодалашда тусларга ажратилган, сал тўқроқ, очроқ. Лекин умуман олганда 3 та ранг билан 28 та тажвид қоидаси ифодаланган. Шу ва бошқа сабабларни инобатга олганда ушбу мусъҳаф айниқса Қуръонга энди тушган ўрганувчилар учун жуда қўл келади. .