product summery
Дунёга келишининг ўзи курашдан иборат бўлган одам боласи то умри охирлагунига қадар мудом икки қутб ўртасида муаллақ яшайди. Қайси томонни танлашига қараб у яхши, ёмон, ноинсоф, виждонли, манфаатпараст, олижаноб шу каби сифатлар билан танилади. Қўлингиздаги асар ҳам инсон қийматини белгилайдиган танлов ҳақида. Бош қаҳрамон-Юнус худосизликдан то Аллоҳни танишгача бўлган йўлга чиқади. Сафар давомида жуда кўп қадриятлари, ишонган ва таянган ҳақиқатларини қайта кўриб чиқади, ўзини таниш изтироби ва лаззатидан баҳраманд бўлади. Онаси ва суйган қизи Асуман унинг ҳаётидаги асосий аёл инсонлардир. Бири Юнусни енгил, аммо худосиз яшашга ундаса, иккинчиси мураккаб, аммо Яратганни таниш ва имон келтириш бахти билан шарафланган ҳаётга чорлайди. Бир умр исломни инкор этиб келган, мусулмонларда тинч ҳаёт ва тараққиёт душманларини кўриб келган йигит муҳаббат туфайли ўзгаришга аҳд қилади. Асуманнинг эътиборига тушиш учун динни ўргана бошлайди, ақлан Аллоҳнинг борлигига амин бўлади. Тоғ кийигидек ҳуркак ва мағрур қиз Юнусга қарайдими? Юнус имон келтирадими? Болаликдан онгига сингдириб келинган нотўғри қарашларни муҳаббат синдира оладими? Дахрий оила эътиқоди ҳаётидан ҳам муҳим бўлган қизни қабул қиладими? Омина Шенликўғлининг «Ишққа енгилмайман» асари бу саволларга жавоб беради, сизни ўйлантираётган баъзи масалаларга ечим таклиф қилади, қандай яшаш керак - ўзи яшашдан мақсад нима деган фалсафий муаммога бутунлай бошқа ракурсдан туриб ёндашади. Ёқимли мутолаалар!.