product summery
2020-йилнинг октябр ойида «Hilol-Nashr» нашриёти ва «Дорул Маърифа» ўртасида тажвидли Мусъҳафнинг асл нусхасини нашр этиш бўйича шартнома имзоланди. Қуръон ўқувчилар учун уни сифатли ва азрон нархда етказиб беришда мазкур шартноманинг аҳамияти жуда катта бўлди. Ушбу мусъҳаф рангги ва нақш ёзувларигача муаллифлик ҳаққи ва ҳимояси билан рўйхатга олинган. Шунинг учун ҳамкор нашриётлар ушбу Қуръонга бирорта ҳам ўзгартиритиш киритолмайди. Янги тажвидли Мусъҳафда асосан 3 та ранг қўлланилган. Ундан ташқари битта кулранг ҳам бор, бу ранг ўқилмайдиган ҳарфлар учун ишлатилган. Лекин асосий тажвид қоидаларини ифодалашга хизмат қилган ранглар қизил, яшил ва кўк ранглардир. Қизил ранг – маднинг турларини ифодалайди. Яшил ранг – ғуннани ифода қилади Кўк ранг – қалқала ва таҳфимни ифода қилади. Ранглар баъзи бир қоидаларни ифодалашда тусларга ажратилган, сал тўқроқ, очроқ. Лекин умуман олганда 3 та ранг билан 28 та тажвид қоидаси ифодаланган. Шу ва бошқа сабабларни инобатга олганда ушбу мусъҳаф айниқса Қуръонга энди тушган ўрганувчилар учун жуда қўл келади. «Hilol-Nashr» ва «Дорул Маърифа» нашриётларининг мақсади сизларга сифатли ва арзон нархда асл тажвидли Мусҳафни етказиб беришдир..