product summery
Ҳар бир мусулмон учун соғлом эътиқодга эга бўлиш - амалларнинг қабул бўлиши ва икки дунё саодатининг бош пойдеворидир. Ислом ақидаси ва иймон асосларини тўғри ўрганиш ҳар бир мўмин учун бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим заруратга айланди. Ушбу китоб аҳли сунна вал жамоанинг буюк имоми Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳима-ҳуллоҳнинг машҳур "Фиқҳул акбар" асари асосида, Фатво маркази уламолари томонидан содда ва тушунарли савол-жавоб услубида тайёрланди. Ҳар бир хонадон учун зарур қўлланма бўлган ушбу китоб кундалик ҳаётда билиниши шарт бўлган энг муҳим ақидавий масалаларни қамраб олган бўлиб, ўз иймонини мустаҳкамлашни истаган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган..