product summery
Аллоҳга ишон... У ёмонликларни яхшиликларга айлантиради. Истаганини юксалтиради, истаганини хор-у расво қилади. Сенга нимани раво кўрган бўлса, бир ҳикмати бор. Ундан келган ҳар нарса неъмат. Барчаси бандасини яхши кўргани ва унга яхшилик исташи сабабли. Бу доим шундай бўлган ва шундай бўлади. У сенинг насибангни бошқасига асло бермайди. Бошқасининг насибасини эса асло сенга бермайди. Орзу қилганинг шамол қанотларига чиқиб олиб сендан қочса-да, насибанг бўронни жиловлайди ва шамолни қувиб етади. Сеники бўлган нарсанинг келишига бутун махлуқотлар тўсиқ бўлишга уринса-уринаверсин, барибир Аллоҳ истагани бўлади. Алқисса, эй дўст, Аллоҳга ишон....