product summery
Зубайда бинту Жаъфар (762-831) -Аббосийлар сулоласининг энг нуфузли, оқила ва саховатпеша аёлларидан бири, машҳур халифа Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси ва халифа Аминнинг онаси. Саройдаги турли фитналарни жиловлаш ва мувозанат сақлашда муҳим рол ўйнаган. Зубайда бинту Жаъфар илм ва адабиёт ҳомийси бўлган, саройида доим шоирлар, фақиҳлар ва олимлар йиғилган. У ҳаж сафари давомида зиёратчилар чанқоқдан қийналаётганини кўриб, Маккага ўнлаб чақирим узоқликдан чучук сув олиб келишни буюрган. Шунингдек, Куфадан Маккагача бўлган масофада зиёратчилар учун қудуқлар, карвонсаройлар ва дам олиш масканлари барпо эттирган..