product summery
Дунё тамаддуни, унинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида муҳим ўрин тутувчи омиллар турфа. Тараққиёт ҳеч қачон ўз-ўзидан бўлмайди, турфа таъсирлар доирасида мутлақо ўзгача шижоат билан янада афзал шароитларни яратади у. Еврилишлар асносида янги олам вужудга келади, эндиликда бир маҳаллардаги Қиёфасидан тамоман бошқача тусга кирган дунёни ҳаракатлантирувчи, уни мудом олға бошловчи қудратли омиллардан бири – молия. Дунёни ўзгартирган молиячилардан ҳар бирининг ҳаёти ибратли, ҳар бирининг фаолияти ўзига хос – ...ҳеч бирининг муваффақияти тасодиф эмас. Салоҳиятнинг юзага чиқиши... бетиним изланиш ва меҳнат самараси ўлароқ – молиячилар муттасил тарзда дунёни ўзгартира борган. Қадрли китобхон, бу молиячиларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор беринг, бу сиз учун фойдадан ҳоли бўлмаслиги шубҳасиз..