product summery
Сиз туш кўрасизми, эй ўқувчим? Айрим пайтлар худди туш оламида яшаётгандек бўласизми? Туннинг энг сокин, энг хилват, энг холи пайти ёноғингизда қулоғингизга қараб оқаётган икки томчи кўзёш билан уйғониб кетганмисиз? Бу оламнинг тушдан иборат эканига ишонасизми? Келинг, бошқа бировнинг тушига қулоқ солайлик. Ҳақиқатни кўра олайлик. Парвонага айланайлик. Баданимизни ёққудек олов қидирайлик. Қора ипакдан ясалган қанотларимиз билан авваламбор Шероз тарафга парвоз қилайлик ва оташни тушунадиган, муҳаббатга тўла инсонлар даврасига қўнайлик. Тилсиз, товушсиз, ҳатто ҳарфсиз сўзлар ила: “Муҳаббат оташдир”, — деб айта олайлик. Муҳаббат учун ёна олайлик, оташга сабр қила олайлик. Кейин бу қора баданимизни Мавлоно даргоҳига олиб келайлик ва бизни куйдирадиган бирор шам излайлик. Муҳаббат қидирайлик..