product summery
Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида "Магниа Моралиа" - "Ахлоқи Кабир" алоҳида ўрин тутади. Арастунинг бу ва бошқа асарларидаги ҳикматлар Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоий каби Шарқ алломаларининг ҳам меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган. Форобий, Беруний, Ибн Сино каби буюк Шарқ алломаларининг ҳам устози бўлган Арасту -Аристотелнинг (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ижодий мероси ҳозиргача ҳам жаҳон фалсафий-эстетик тафаккури хазинасининг қимматли бойлиги саналади..