product summery
НАВОИЙ ГУЛДАСТАСИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин! Халқимизга маърифий хизмат кўрсатишни мақсад қилиб олган, яқиндагина иш бошлаган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти мутасаддилари мумтоз адабиётимизни ўрганиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам муносиб ҳисса қўшиш ниятида адибларимиз ва зиёлиларимиз билан маслаҳатлашиб, «Мумтоз адабиёт дурдоналари» рукни остида рисолалар чоп этишга, ушбу соҳада баҳолиқудрат фаолият юритишга бел боғладилар..