product summery
Китобнинг номи ва муқоваси диққат-эътиборингизни ўзига жалб этди ва сиз эса дарҳол китобнинг орка муқовасида нималар ёзилганини ўқишга кизикиб колдингиз, шундай эмасми? Бу жойни тумтароқли сўз ва жумлалар билан тўлдиришни истамадим. Бунинг ўрнига сиздан кичик бир илтимосим бор: китобнинг бошидан уч-тўрт саҳифани эринмай ўқиб кўришингизни истардим. - Тугри, бу китобда тасвирланган вокеалар инсонлар тақдири ақл бовар қилмас даражада аянчли, даҳшатли! Ҳаттоки ҳаётда шундай инсонлар борлигига ақлингиз бовар қилмаслиги мумкин, лекин, афсуски, барчаси ҳақиқат! Шуни асло унутманг: инсонларнинг тақдири гайратига, умидига боғликдир! Китоб бошидан уч-тўрт саҳифани ўқиб кўриш истаги балки сизнинг келажагингизга ҳам ёруғ йўл кўрсатар....